Jul 31, 2015

Исмат - Уйингга ўт тушсин!

...Ўзбекнинг кўзи кўр эмас. У оқ билан қорани жуда яхши ажратади. Кимнинг кимлигини ҳам жуда яхши билади. Буни халқнинг ичида юрган инсонлар жуда яхши биладилар. Исматга ўхшаганлар халқни алдаётгани йўқ, халқни ҳақиқатдан чалғитаётгани йук, ўзини алдаяпти, ўзини ҳақиқатдан чалғитиб, ўзига жабру зулм қиляпди.

Қолаверса, Исмат Хушевни мамлакат ичидаги юз-икки юз адашганлар ва иғвогарлардан бўлак хеч ким Ўзбекистонда танимайди...

Ўзбекистонлик хориж армиясида хизмат қилиши мумкинми?

"Озодлик" радиоси "OzodJavob" дастурида сарлавҳадаги саволга жавоб излаган. 

Жумладан, Украинадаги айирмачилар сафида хизмат қилаётганлар орасида ўзбекистонлик Шавкат Муҳаммад борлиги  ҳақида ҳам сўз боради.

"Ўзбекистон конституциясининг 52- моддасида “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар” дейилган.

Ўғлимга асоссиз айб эълон қилинди

2003 йил 19 декабрда қабул қилинган Олий Суд Пленумининг «Гумон қилинувчи, айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғpисида»ги қарори шубҳасиз жиноят иш бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчиларнинг ҳимояга бўлган конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалдаги қонунларга оғишмай риоя этиш, қонунларни тўғpи қўлланишини таъминлаш борасида қўйилган муҳим қадам бўлди.

Мазкур Пленум қарорининг жиноят судлов амалиётида қўлланиши жараёнида бир қатор ижобий натижаларга эришилганлигига қарамасдан ушбу соҳада баъзи муаммолар ҳам юзага келаётганлигини таъкидлаш лозим.

Қирғиз вояга етмаган қизлар номусига тажовуз қилди

Панфилов туманилик 34 ёшли киши вояга етмаган икки нафар сингилларни  алдов йўли билан хилватга олиб чиқиб, ғайриоддий тарзда   улардан бирини уч марта зўрлаган.

Чуй вилоятининг Панфилов Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига  24 июл  соат 21:0 лар чамасида Эфиронос қишлоғи четида 2004 йилда туғилган вояга етмаган қизалоқ зўрлангани ҳақида хабар келди.

Жума сабоқлари: Намоз ўрганамиз

Ногиронлар оиласининг ижтимоий ҳуқуқи йўқми?

Бўрибой Алимбоев
Мен Алимбоев Бўрибой Наимович II-гуруҳ  ногирониман. Биз  яшаётган Бахористон ҚФЙ томонидан 2015 йил 29 майда туғилган фарзандимиз Наимбоев Диёрбек Бўрибоевичга нафақа пули берилмаслиги маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йилдаги 44-сонли қарорини 8-банди, Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам хар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад мидори аниқланаётган давр учун белгиланган энг кам ойлик иш хаққининг 1.5 баравардан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади деб аризамизни рад этишди.

Jul 30, 2015

Сомерсет Моэм: Сарҳисоб (асардан парча)

Дилфуза Ашурова
Сомерсет Моэм
Дилфуза Ашурова, агар таъбир жоиз бўлса  адабиётнинг ҳали биз билмаган қирраларини очиб берувчи ҳоҳ у насрий, ҳоҳ у назмий асар бўлсин таҳлил, таржима қилишга чеварлигини кузатиш мумкин.

Бугун мунаққид синглимизнинг машҳур британ ёзувчиси, 78 китоб муаллифи, британ разведкаси хуфяси,  ўтган асрнинг 30-йилларидаги наср йўналишида энг пешқадамларидан  бўлган Уильям Сомерсет Моэмнинг "Сарҳисоб" асаридан бир парчани тақдим этди.

Ўрис ҳарбий зобитлари калта иштонда кўчага чиқишди

Тожикистонда маст-аласт ўрис ҳарбий зобитлари Кўлоблик  маҳаллий ёшлар билан муштлашган. Бу ҳақда "Радио Озоди" шаҳар ички ишлар бўлимидаги манбасига таяниб хабар берди.

Радиостанция суҳбатдоши сўзларига кўра, Россия Ҳарбий Қўшинларининг етти нафар ҳарбий зобитларининг калта иштон ва майкада шаҳар марказий кўчасига чиқишгани маҳаллий аҳоли вакилларининг норозилигига сабаб бўлган.

Ўзбекистон: Ишонч телефони орқали тадбиркорга санкция қўлланилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси диққатига!

Маълумки, Якка тартибдаги тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7-январдаги 6-сонли қарори 1-иловасида келтирилган фаолият турлари рўйхатига мувофиқ шуғулланишлари мумкин.

Усмонов Россияда бўлажак "ЖЧ-2018" ҳақида CNN да



Футбол бўйича Жаҳон чемпионатини муваффақиятли ўтказиш учун Россияда етарли тажриба бор, деди CNN га интервью берган россиялик бизнесмен Алишер Усманов.

Каримовнинг охуридан ем еганлар

" У ҳам унинг охуридан ем еган", деган ибора бор. Унинг мазмунини шарҳлаш ортиқча бўлса керак. Чунки асл ўзбекона ҳикматлардан хабари бор кишилар буни билишади.

Дарвоқе, бугун ушбу иборани нега эсладим. Чунки ҳаёт йўлингизда гоҳида  буюк маърифатпарвар адиб Абдулла Қодирий таъбири билан айтганда "Мозийга қараб иш тутмоқ хайрлидир".

Мустақиллик йилларида Ислом Каримов атрофига озгина амалга ўч кишиларни тўплади. Амалга, мансабга  ўчларнинг аксарияти  эса албаттаки катта охурдан истаганича ем еб ўрганган ва ҳар қандай таъқиқ уларнинг нафсини жунбушга келтирадиган тоифалардан эди.

Сирожиддин Ислом: Мустақилликнинг илк йиллари

Йиғлатиб кетган ҳофиз

Тупроқдан яралганини ҳис этган Одам

Ривоятлардан бирида айтилишича, азалда Аллоҳ Одамни яратиш ниятини бошқа яратиқларга маълум қилибди. Бутун борлиқ ичра мукаррам бўлиши тақдир этилган Ҳазрати Инсонга дахлдор бўлиш умидида барча унсурлар бош кўтаришибди. «Одамни мендан яратгин» деб, ҳар бири ўз афзалликларини айтиб, мақтанишга тушишибди. Фақат Тупроқ бу мунозарага қўшилмабди.

 «Мен оёқ остидаман, ҳаммадан пастдаман.

Украина қочоқ бош вазири Москвада "ҳукумат" тузмоқчи

Украинанинг "Евромайдон"идан қочиб Москвада қўним топган  собиқ бош вазир Николай Азаров Россияда Украинани қутқариш қўмитасини ташкилламоқчи.

Ташкилотнинг тақдимот маросими 3 август куни соат 12:00 да  Кутузов проспектидаги "Украина" меҳмонхонасида  матбуот анжумани чоғи бўлиб ўтади, дейилади Фейсбук ижтимоий тармоғида ташкил этилган,  7545 фойдаланувчига ёқиб улгурган "Украина антифашист форуми" саҳифасида.

Давлат дастурига эътибор шуми?

«O'ZAVTOSАNOAT» AK раиси Розуқулов У.У.га

Сирдарё вилояти Сирдарё тумани Малик СИУ Хамза махалласи Ахунбобоев кўчаси 15-уйда фаолият кўрсатаётган «Мирзакаримов Умиджон» МЧЖ рахбари У.Мирзакаримовдан.

Шикоят аризаси

Аризамнинг мазмуни шу хақдаким, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги

Jul 29, 2015

Ҳуқуқбонлар судлар таъқиби остида

Ҳуқуқбонлик фаолиятлари учун "Ўзбекистон Ҳуқуқ Альянси" ҳуқуқ ҳимоячилари Сайёра Ҳакимова ва Шуҳрат Рустамовлар  судлар таъқибига дучор бўлдилар.

Бу ҳақдаги  Алянс матбуот хабарига кўра Тошкент шаҳри Сирғали тумани жиноий ишлар бўйича маҳкамаси судяси Музаффар Кўкиевнинг  2015 йилнинг  1 июлдаги Ўзбекистон маъмурий жавобгарлик иши бўйича сохта "Туҳмат" иши  билан ҳуқуқбон Сайёра Ҳакимова айбдор, деб топилиб,  энг кам иш ҳақининг беш баравар миқдорида жарима тўлаш белгиланган.

Унутилмас оҳанглар
Таваккал Қодиров: Ўхшайдику

Исмат Хушев: Абдулла Орипов хоин...

И. Хушевнинг шахсий фотоархивидан
"Мамадали Маҳмудовга ўхшаш фидойи ва истеъдодли ёзувчисини ҳибсда сақланиб қолишида бефарқ қараб турган бу Уюшма ва унинг раиси Абдулла Орипов бутун ўзбек халқининг чексиз қаҳру ғазабига муносибдир.

Биз Абдулла Ориповнинг раҳматли Эмин Усмон ҳақида "Озодлик" радиосига берган интервюсида "Эмин Усмон ким ўзи? Биз уни танимаймиз", деган гапларини ҳали унутганимиз йўқ", -дейди Исмат Хушев.

Россиядан Тожикистонга ярим йил ичида 433 та "200 юки" жўнатилди

Рус инқилобига қадар азамат йигитларимизни Николай пошшо мардикорликка олиб, қулдай ишлатган, дея кўп қайғурилган. У ҳақда юракларни ларзага солувчи қанчадан, қанча ҳикоётлар, ўланлару лапарлар айтилган.

Афсуски бу ҳол дунё цивилизацияси энг юқори чўққига кўтарилган бир даврда ҳам давом этмоқда. Ўшандаку одамларимизни мажбуран мардикорликка юборилган. XXI асрга келиб,  Марказий Осиёнинг собиқ СССР мамлакатлари фуқароларининг кўпчилиги  тирикчилик ташвишида Россияда оғир шароитларда қулдай сарсон-саргардон бўлишларига нима сабаб бўляпти?

Ўзбекистондан шикоятлар оқимидан

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судига

ЖИБ Тошкент вилоят судининг 2013 йил 6 сентябрь кунги хукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а,г,ж,и,р» бандлари, 25,97-моддаси 2- қисмининг «а,г.ж,и,р» бандлари, 164-моддаси 3- кисмининг «в.г» бандлари ва 219-моддаси 2- қисми билан айбланиб судланган Алижанов Жамбул Алтинхожаевичдан
Аввалгилар Бош саҳифа