Рустам Азимов Ўзбекистоннинг бўлғуси Президенти - ми?

Каримов вориси номини очиқ айтди ва қўллашни сўради

Оқсаройдаги ишончли манбанинг хабар қилишича,  Россиядаги Президент сайловлари бўлиб ўтгач, эртасига эрталаб Ўзбекистоннинг амалдаги Президенти Ислом Каримов ўзига яқин бўлган мамлакатнинг энг юқори лавозимларидаги шахсларни ҳузурига чорлаган.

Манбанинг таъкидлашича ҳажми жиҳатдан кичик аммо кўтарилган масала улкан ушбу йиғинда Ислом Каримов қандайдир муҳим қарорни эълон қилишни режалаштиргани, бежизга ҳузурига чорламаганлигини чақирилганлар ҳис қилишсада, лекин айтилган қарор бир кишини истисно қилганда юзларида ҳайратни зоҳир этган.


Кўринишидан анчайин ҳорғин  Каримов йиғилганларнинг ҳар бирига синчков назар билан разм солиб чиқар экан, нигоҳи Рустам Азимовда тўхтаган ва   ҳузуридагиларга:

- Мен бор йўқ, ҳар қандай ҳолатда шу болага қулоқ солинглар.

Каримовнинг бундайин фавқулодда қарори йиғилганларни бироз ҳайратга солгандай вазиятни юзага келтирган бўлсада, аммо барча Рустам Азимовга хайриҳох назарда жилмайишиб боқишган.

Ҳозиргача Ислом Каримовдан сўнг Президентликка келиши нақд, дея шов- шув қилинаётган Шавкат Мирзиёев эса анчайин абгор ҳолдалигини кузатиш қийин эмасди. Лекин Рустам Азимов  Президент бўлса , Ўзбекистоннинг келажагига умид қилса бўлади, деган ўй кечди кўнгилдан, дейди Оқсаройга яқин манба.

*      *      *

Азимов Рустам Содиқовичнинг қисқача таржимаи ҳоли.

20 сентябрь, 1958 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

ТошДУнинг тарих факультетини, Тошкент ирригация институти иқтисод факультетини сиртқи бўлимини, Оксфорд университетини тамомлаган.

Фаолият йўли:  "Фотон" заводида созловчи, қўриқ давлат хўжалигида комсомол етакчиси, партком котиби, партия мактаби доценти.

1990 йилда "Ипак йўли" банки бошқаруви раиси.

1991 йилдан 1998 йилгача Ташқи иқтисодий фаолиятлар  Миллий банки раиси бўлиш билан бир вақтда 1992 йилдан бошлаб Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистон республикаси бошқарувчиси.

1998 йил - Ўзбекистон Республикаси  молия вазири.

2000 йил 11 февралда Олий Мажлис сессиясида қайта тасдиқланган.

2000 йил 1 августдан Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири - Умумиқтисодий мажмуа раҳбари.

Ҳозирда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари. Молия вазири.

Оилали, 2 нафар қизи бор.

Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати  раиси Рустам Иноятов билан ўзаро мустаҳакам алоқада.

http://www.easttime.ru/person/1/1/3.html